Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда «сигир ҳимоячилари»дан иборат оломон сигир олиб кетаётган мусулмонни калтаклаб ўлдирди
6.04.2017 21:20,  
12

Ҳиндистоннинг Ражастон штатида бир тўда ҳиндуийлар юк машинасида сигир олиб кетаётган мусулмонларга ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Якшанба куни чорва бозоридан сигир сотиб олган кишилар юк машинасида ўз уйларига олиб кетаётган бўлган. Юзлаб сигирга сиғинувчилардан иборат оломон машинага ҳужум қилган. Жиноятчилар ва машинадаги кишилар ўртасидаги тўқнашув фожиа билан якунланди.

Оғир жароҳатланган 55 ёшли Пеҳлу Хон шифохонада вафот этган. Полиция ҳозирча мазкур жиноят учун ҳеч кимни ҳибсга олмаган. Жиноятчиларни топиш учун 5 минг рупия (77,5 доллар) миқдорида мукофот эълон қилинган. Қотилликда гумон қилинган 200 киши қидирувга берилган. Тўқнашувда яна 6 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилгани хабар қилинган.

Ҳиндистонда «сигир ҳимоячилари» жиноий тўдаларининг мусулмонларга ҳужумлари тез-тез учраб туради. Охирги икки йил давомида мамлакатда камида 10 киши сигирга сиғинувчиларнинг ҳужумларидан қурбон бўлган.

Мамлакат аҳолисининг 80 фоизи эътиқод қиладиган ҳиндуийлик динида сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланиб, уларнинг гўштини ейиш мумкин эмас. Мол гўшти истеъмол қилишга Ҳиндистоннинг 29 штатидан 8 тасида рухсат этилади.

Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги миллатчи партия ҳокимиятга келгандан бери сигирни ўлдириш учун қўлланиладиган жазо анча кучайтирилган. Моди 2014 йилда мамлакатда сигир гўшти истеъмолини тақиқлашга ваъда берган ва сигирни миллий ҳайвон деб эълон қилган. Мамлакатда сигирларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи радикал ҳиндуийлар ҳужумлари тобора оммавий тус олмоқда.

Ўтган ҳафтада Гужарот штатида сигирни ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазосини жорий этилган. Чҳаттисгарҳ штати раҳбари эса сигирни ўлдирганларни дорга осиш билан таҳдид қилиб чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан