Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди
7.04.2017 11:27,  
17

Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, юртимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президент Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этишга оид қарор қабул қилинди, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Лола Каримова-Тиллаева.

Хабарга кўра, Республика комиссияси ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Бош бошқармаси томонидан Президент Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрат Хизр масжиди мажмуаси ҳудудида мақбаранинг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тақдим этилган.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

"Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиқдилар. Мазкур халқаро ташкилотларининг мутаҳассислари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрат Хизр масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон меъроси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўлладилар.

Лойиҳа устида олиб борилаётган иш жараёнидан мамнунмиз ва умид қиламизки, мақбарани қуриш бўйича ишлар яқин келажакда бошлаб юборилади. Ушбу фотолавҳада мақбаранинг келажакдаги кўринишига оид суратларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз", — дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан