Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисини тайинлади
7.04.2017 13:33,  
1

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Азим Аҳмадхўжаевни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда «Газета.uz"га Марказий банкдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Президентнинг 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган эди. Мазкур ваколатли давлат органи ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга жавобгар ҳисобланади.

Азим Аҳмадхўжаев (1979 йилда туғилган) — Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси (2002 йил). Ўтган йилнинг майидан «Асака» банки бошқаруви раиси ҳисобланади. Бунга қадар — 2011 йил майдан — Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари, сўнгра раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ — 2009 йил январдан — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки NBU Invest Group бошқаруви раиси бўлган. Ўтган йиллар давомида Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондида фаолият кўрсатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан