Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар фаст-фуд таомлари ейиш хуморидан қутилиш йўлларини ўйлаб топишди
8.04.2017 08:32,  
16

Америкалик олимлар зарарли овқатларга бўлган хуморни қайтаришнинг йўлини топишди. Янги озиқ-овқат қўшимчаси ва инулин-пропионат мойи нафақат хуморнинг олдини олади, балки зарарли таомларни кичик порцияларда тановул қилишга мажбурлайди ҳам. Тадқиқот натижалари American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган.

Аввалроқ инулинли озиқ-овқатлар ейиш ичакда мияга қониқиш сигналини берувчи пропионатлар ишлаб чиқаришга сабаб бўлиши маълум қилинган эди. Инулин-пропионат мойи пропионат ишлаб чиқаришни 2,5 бараварга оширади.

Лондон империя коллежининг профессор Гэри Фростом бошчилигидаги тадқиқотчилари 20 кўнгиллидан иборат гуруҳда тадқиқот олиб боришди. Уларнинг бир қисмига янги қўшимчалар билан сутли коктейл беришди. Қолганларга, назорат гуруҳидагиларга эса оддий инулин тақдим этишди. Синалаётганларга кам ва кўп калорияли (салат, балиқ, шоколад, ширинликлар) егуликларнинг сурати кўрсатилди ва уларнинг ўшанда мия ҳолатини МРТ ёрдамида кузатишди. Пропионат қабул қилганлар юқори қувватли егуликлар суратларига қарашганда, улар миясининг ҳаракат тизимига жавоб берувчи соҳасида кам ҳаракатлилик кузатилган.

Тадқиқотчилар кейинги босқичда кўнгиллиларга томат соусини бериб, истаганча ейишларини таклиф қилишди. Инулин-пропионата эфири истъемол қилганлар, оддий инулин еганлардан 10 фоиз кам егулик истеъмол қилишди.

Фроства ва унинг жамоаси айни дамда ушбу тадқиқларни кенг омма ичида ёйишга ҳаракат қилиш ниятидалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан