Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қирол Кубоги" финалида икки ўзбек боксчиси иштирок этмади
8.04.2017 17:51,  
5

Таиландда бўлиб ўтган Қирол кубоги мусобақасида Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов мураббийларнинг қарорига кўра финал жангида рингга чиқмади. Мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлаш мақсадида шундай қарорга келишди.

Улар 30 апрель-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашишади. Бундан ташқари, ҳар икки боксчи WSB турнирида қатнашувчи "Uzbek Tigers" жамоаси аъзоларидир.

Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримов эса финал жангида иштирок этишди.

Элнур таиландлик мезбон боксчи Вуттичай Масукка қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланди.

Исроил Мадримов эса кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан