Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд тиббиёт коллежи бўлим бошлиғи пора олаётганда ушланди
8.04.2017 17:53,  
13

Самарқанд вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан биргаликда самарқанд тиббиёт коллежи ҳамширалик бўлими бошлиғи Ҳакимжон Матёқубовга нисбатан тадбир ўтказдилар.

"Ҳакимжон Матёқубов ўз шахсий манфаатларини кўзлаб ота-оналарга уларнинг фарзандларини қабул комиссияси расман иш бошлагунига қадар ўқув юртига жойлаб қўйишини айтган. У бу йилги ўқув йили учун икки абитуриентни коллежга жойлаш учун самарқандлик фуқародан 2200 доллар сўраган", — деди МХХ вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Ўтказилган махсус тадбир чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ҳ.Матёқубовни хизмат хонасида сўралган миқдордаги пулни олаётганида қўлга олдилар. Унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати коррупция, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва товламачиликка қарши кураш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатда ушбу салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Биргина кейинги йил давомида бу йўналишда қатор қатъий қадамлар қўйилди —"Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди ҳамда Коррупцияга қарши кураш Давлат дастури имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан