Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз олишади
9.04.2017 11:34,  
3

Ўзбекистон президентининг "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белигиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  бош вазир Абдулла Арипов вилоятлар, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари иштирокида видеоселектор мажлиси ўтказди.

Мажлисда сўзга чиққан "Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти тақдим этилаётгани хусусида маълум қилди. 

Уруш фахрийси, ўзига ёки яқинлари, қариндош-уруғларига бир марта бир дона автомобилни навбатсиз харид қилишга рухсат берувчи сертификатлар шу йилнинг 20 апрелига қадар топширилади. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда республикада 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келмоқда. Президент қарорига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 2 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари ҳокимлар, кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилади.

Kun.uz хабарига асосан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан