Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қалбни оғритадиган сўзларни эшитмаслик учун тавсия қилинган 10 амал
9.04.2017 17:19,  
27

Ўн нарсани қилмагил–ки, ўн нарсани эшитасан:

1. Сенга дахли йўқ нарсага аралашма! Ўзинг учун нохуш сўзлар 
эшитасан.

2. Жаҳл устида сўзламагил, ғазабингни зиёда қилувчи нарсани 
эшитасан.

3. Мағрур кимсани кўкка кўтариб мақтама, у сени баттар 
таҳқирлаганини эшитасан.

4. Сен учун жон куйдирмайдиган кимсага асло шикоят қилма, акс ҳолда, дардингни зиёда қилувчи сўзларни эшитасан.

5. Жоҳилга ғазабингни билдирма, баттарроқ жаҳлингни чиқарадиган нарсани эшитасан.

6. Сени хур кўрадиган кимсага насиҳат қилма, йўқса сени менсимаслигини билдирадиган сўзларни эшитасан.

7. Ўз тушунчасига алданган мафтунга ваъз қилма, сенинг фикрингни таҳқирловчи нарсани эшитасан.

8. Икки жанжаллашганларга уларнинг жаҳлини чиқазувчи сўзларни сўзлама, акс ҳолда, сени уларнинг учинчисига айлантирувчи сўзни эшитасан.

9. Хотининг жаҳл отига миниб турганда, унга қилган яхшиликларингни эслатма, акс ҳолда, яхшиликларингни барчасини инкор қилувчи сўзни эшитасан.

10. Жоҳил, оқпадар ўғлингга оталигингни пешлаб гапирмагин, акс ҳолда ундан “Шояд буни дунёга келтирмасам” орзусини қилдирувчи сўзни эшитасан.

Абу Муслим тайёрлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан