Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов Пахтакор футбол клубининг акционери бўлди
10.04.2017 11:15,  
5

10 апрель куни клубда йиғилиш ўтказилган ва унда «Пахтакор» акциялари Алишер Усмоновга тегишли экани эълон қилинган. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар тарқатди.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Паралимпия раиси ўринбосари Умид Аҳмаджонов «Пахтакор» клубининг янги бош директори этиб тайинланди. Бунга қадар шу лавозимда Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётганди.

Алишер Усмонов «Пахтакор» акцияларининг ҳаммасига эгалик қиладими ёки бир қисмига — маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов айни вақтда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси акционерларидан бири, шунингдек, Англиянинг яна бир жамоаси «Эвертон»нинг асосий ҳомийларидан ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан