Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқда араблар “Абу Иванка Трамп”ни олқишламоқда
10.04.2017 12:44,  
4

Араб давлатларида яшовчи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз саҳифаларида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Сурия аэродромига берган зарбасини маъқулламоқда. Бу ҳақда BBC News хабар тарқатди.

Миннатдорчилик тариқасида уни “Абу Иванка” ёки “Абу Иванка ал Амриқоий” деб атамоқда. Айрим аъзолар Трамп суратига соқол ва арабча ёзув билан ишлов бериб чоп этмоқда.

Фойдаланувчиларнинг фикрича Барак Обамадан фарқли равишда Доналд Трамп сўзида туради ва мухолифларидан қўрқмайди.

Айрим америкаликлар ўз навбатида арабларнинг муносабатига қўшилмайди. Улар Сурия базасига ракета зарбасидан сўнг кенг кўламли уруш бошланишидан ва ва ҳарбий хизматга боришга тўғри келишидан хавотирдадир.

7 апрел куни АҚШ президентининг буйруғига биноан Сурия ҳарбий базасига Томогавк қанотли ракеталари билан зарба берилган. Бундан олдин Вашингтон Сурия ҳукуматини кимёвий ҳужум қилганлида айблаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан