Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди
10.04.2017 12:57,  
17

Венадаги БМТ биноси рўпарасида тўрт нафар буюк олимлар — шарқ вакилларига ҳайкал ўрнатилди. Улар Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закарий ар-Розийлар. Бу ҳақда БМТнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарлар хизматида маълум қилинган.

Монумент шарқ услубида ишланган. Тарих давомида улар дунёдаги илм-фан ривожида муҳим роль ўйнадилар, улардан айримлари турли илмларда ҳақиқий инқилобни юзага келтирдилар, ва бу билан ўз номларини инсоният тарихида абадийлаштирдилар, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Умар Ҳайём — буюк файласуф, математик, фалакшунос, шоир сифатида довруқ қозонган.

Ибн Сино — буюк табиб, шоир, файласуф, математик бўлган.

Абу Райҳон Беруний — олим, математик, мунажжим, фалакшунос, мунажжим, антрополог, ҳиндшунос ва тарихчи сифатида ном қозонган.

Закариё ар-Розий — шифокор, файласуф ва кимёгар, алкогол ва сулфат кислотасини кашф қилган олим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан