Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистонда ўрмондан топилган қизни оиласи атайин ташлаб кетган бўлиши мумкин
10.04.2017 18:30,  
35

Уттар Прадеш штатидаги чангалзордан топилган 8 ёшли қиз туғилгандан бери маймунлар орасида яшаганига оид миш-мишлар рад этилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Полиция ёввойи тарзда ҳаёт кечираётган қизни январь ойида чангалзордан топиб олган эди. Дастлаб унинг маймунлар билан ҳаёт кечиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қиз биринчи бор одамлар томонидан топиб олинганда кийимсиз ҳолда тўрт оёқлаб юрар ва ўткинчиларга худди маймунлар каби қичқирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, полиция қизнинг ҳаётини асраб қолиш учун маймунларни қарши куч ишлатишга мажбур бўлган. Қизнинг ақлий ва жисмоний ҳолатини синчиклаб ўрганган шифокорлар унинг чақалоқликдан ўрмонда яшаганига шубҳа қилишмоқда.

Маҳаллий ўрмон қўриқчилари зобити маълум қилишича, қизни ногиронлиги туфайли ўрмонга ташлаб кетган бўлишлари мумкин. Унинг айтишича, қизни қуюқ ўрмон ичкарисидан эмас, ўрмон яқинидаги йўл ёқасидан топишган. Ўрмон қўриқчилари қизни илгари чангалзор маймунлари билан бирга кўрмаганларини айтишган.

Полистия қизнинг оиласи уни ақлий ва жисмоний ногиронлиги учун ўрмонда қолиб кетган бўлиши мумкинлигидан гумон қилмоқда. Маълум бўлишича, чангалзор доимий тарзда кузатув камералари назоратида бўлган ва бунчалик узоқ давр мобайнида қизни пайқамаслик мумкин эмас деб ҳисобланмоқда.

Чангалзорлик қиз январь ойидан бери шифокорлар назоратида тарбияланмоқда. Шифокорларнинг айтишича, дастлаб топилган пайтда тўрт оёқлаб эмаклаб юрган қиз тез орада икки оёғида юришга ўрганган. Туғилгандан бери ёввойи ўрмонда яшаган қиз осонликча бунга ўрганмаслиги керак, деб ҳисобламоқда мутахассислар. Уларнинг фикрича, қиз одамлар орасида ўсган ва кейинчалик ўрмонга ташлаб кетилган бўлиши мумкин.

Полиция қизнинг қачондан бери чангалзорда яшагани ҳақида тахмин қилишга ҳали эрта эканлигини айтган. Шифокорнинг айтишича, қизнинг жисмоний ва ақлий камчилиги ҳозирда ўрганилмоқда. “Ҳиндистонда қиз фарзандларни унчалик ёқтиришмайди. Агар қиз фарзанд ногирон бўлса, унга пул сарфлаб ўтиришмайди ва қутулиш чорасини кўришга ҳаракат қилишади”, – дейди ҳиндистонлик ҳуқуқ фаоли Ранжана Кумари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан