Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов уни коррупцияда айблаганларга жавоб берди
11.04.2017 10:43,  
5

Миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни судга беради ва ҳуқуқ-тартибот органларига ариза ёзиб, унинг гапларини туҳмат деб атайди. Бу ҳақда «РИА Новости» бизнесменнинг вакилига таяниб хабар бермоқда.

«Навальний одамларни чалғитмоқда ва унинг уқдиришлари бўҳтон. Мен ортиқча PR қилмаслик учун узоқ вақт унинг ёлғон сўзларига эътибор бермадим. Аммо, мени жиноятлар содир этишда айблаган сўнгги туҳматлари билан қизил чизиқни босиб ўтди. Шу муносабат билан мен Навальний устидан судга мурожаат қиламан ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза бераман», — деган тадбиркор. 

"Навальнийнинг мени айблашга маънан ҳаққи йўқ. Навальний одамларни чалғитмоқда", — деган Усмонов. Миллиардернинг қўшимча қилишича, "турли мамлакатларнинг махсус хизматлари ва солиқ идораларига" у ҳақда барчаси аён. 

Нашр эслатишича, аввалроқ Навальний YouTube’га гўёки Дмитрий Медведевнинг мол-мулки ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни жойлаган, унда Усмонов ҳам тилга олинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан