Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий тармоқларда: ўзбекистонликлар ўз ватандошларининг террорчи эканликларига ишонмайдилар
11.04.2017 11:24,  
3

Ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг икки фуқароси Стокгольм ва Санкт-Петербургдаги террорчилик ҳужумларига алоқадор эканликлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳларини ларзага келтирди.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари ушбу жиноятларга алоқадор эканликларига ишонишмаяпти ҳамда бунинг хато бўлиб чиқишига умид қилишмоқда. Шу билан бирга уларнинг кўпчилиги терроризмнинг миллати йўқ эканлигини ва бу мудҳиш жиноятларни амалга оширганлар бирор давлат ёки миллатга мансуб эмасликларини, улар инсонийлигини йўқотган кимсалар эканлигини таъкидлашмоқда.

"Ўзбекистонликлар, иғвогарликларга берилманг!!! Биз барибир аҳил яшаймиз! Бироқ яқинларингизни кузатиб юринг, уларнинг терроризм йўлига кириб қолишларига имкон берманг! Ана шундай адашганларни деб бутун мамлакат шаънига доғ тушмоқда", — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

"Террорнинг миллати йўқ. Қўрқувга тушмоқдамиз. Ёшлар нега бунчалик қаҳри қаттиқ бўлиб кетишмоқда. Ақлга сиғдириш қийин ва бу жуда даҳшатли", — деб ёзади яна бир ўзбекистонлик фойдаланувчи.

"Буларнинг барчаси саводсизликдан! Ўтган 25 йил ичида қанча ёшларни қўйиб юбордик! Ҳамма жойда, фақат биздагина эмас. Яхши таълим тизимини парчаладик. Ҳамма нарса пул билан ўлчанади! Билимсиз инсонлардан мутаассибларни етиштириш жуда осон. Айниқса пул беришни ваъда қилиб!", — деб ёзади ўзбекистонлик фойдаланувчи.

Умуман, изоҳлар минглаб топилади, мулоҳазалар турли-туман. Энг ёмони, мана шу мунозараларда ҳам бир-бирларига нисбатан ҳурмат сақланмаётганлиги. Бутун дунёга тарқалиб бораётган бу иллатни бартараф этиш инсониятнинг муҳим вазифасига айланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан