Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев: ИШИДга аъзо қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади
11.04.2017 13:39,  
1

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ИШИД гуруҳига қўшилган қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у «Мир24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

«Қозоғистон қонунчилигига кўра, агар мамлакатимиз фуқароси қандайдир экстремистик ташкилот сафига кирган бўлса, у ватанига қайтиб кира олмайди. У ўз-ўзидан фуқаролигини йўқотади. Бу мажбурий чорадир», — деган Назарбоев.

Унинг сўзларига қараганда, ҳозирги пайтда ИШИД таркибида 500—600 нафар қозоғистонлик, МДҲ мамлакатларидан эса беш минггача фуқаро мавжуд.

«Биз ИШИД сафида бўлиб қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга уриндик. Аммо, бу натижа бермади. Шу боисдан ҳам, уларга ватанларига қайтиш имкониятини ёпишга қарор қилинди», — деб қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан