Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: Агар Хитой ёрдам бермаса, Шимолий Корея муаммосини мустақил ҳал қиламиз
11.04.2017 20:51,  
6

АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзинпинга, Хитой билан савдо келишуви шартлари Пекиннинг "КХДР муаммоларини" ҳал қилишга тайёрлиги билан боғлиқ бўлишини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мен ХХР раисига агар улар Шимолий Корея муаммосини ҳал қилишса, АҚШ билан тузиладиган савдо битими улар учун янада яхши бўлишини тушунтирдим", — деб ёзган Америка президенти ўзининг Twitterида.

Трамп шунингдек, агар Пекин ёрдам беришдан бош тортса, АҚШ "КХДР муаммосини" мустақил ҳал этишга тайёрлигини билдирган. "Шимолий Корея "муаммо излаяпти". Агар Хитой бизга ёрдам берса зўр иш бўлар эди. Агар рад этса, бу муаммони уларсиз ҳал қиламиз", — деб ёзган Америка етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзинпин 6-7 апрел кунлари Флоридада учрашишган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан