Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Катта еттилик» ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкция қўллаш бўйича келиша олишмади
11.04.2017 21:08,  
6

Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Россияга қарши санкциялар жорий қилиш бўйича таклифи G7 гуруҳига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари томонидан рад этилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Италияда «Катта еттилик» деб аталувчи қудратли давлатлар ташқи ишлар вазирларининг саммити бўлиб ўтди. Мажлисда Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Сурияда амалга оширилган кимёвий қурол ҳужуми учун жавоб тариқасида Россия ва Суриянинг юқори мартабали мулозимларига қарши санкциялар жорий қилишни таклиф қилди.

Аммо Жонсоннинг ҳамкасблари мазкур таклифни рад этишди. G7га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Идлибдаги газ ҳужуми аввал тергов қилиниши лозимлигини эътироф этишган. Италия ташқи ишлар вазири Анжелино Алфано Россияга қарши санкция қўллаш ва уни якклалаб қўйиш хато бўлишини таъкидлаган.

Саммит қатнашчилари ўтган ҳафтанинг сешанба куни амалга оширилган кимёвий ҳужум учун Башар Асад қўшинларини айблаган ва АҚШнинг Сурия ҳарбий базасига берган зарбасини қўллаб-қувватлаган. АҚШнинг ҳаракатларини қўллар экан, Италия ташқи ишлар вазири ҳарбий ҳаракатлар эмас, сиёсий музокаралар Сурияда тинчлик ўрнатиш учун учун ягона ечим эканлигини айтган.

«Катта еттилик» давлатлари ташқи ишлар вазирлари сешанба куни Москвага сафар қиладиган АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон орқали Россияга умумий хабар йўллашга қарор қилишган. Россия ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатнинг ташрифи арафасида «Америка-Россия муносабатлари совуқ уруш давридан бери энг кескин даражага чиққани»ни эътироф қилган.

Баёнонтда Россия томони Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган газ ҳужумини тафтиш қилиш учун АҚШ билан келишувга эришишни кутаётгани айтилган. Қайд этиш жоизки, мазкур сафар Рекс Тиллерсоннинг АҚШ давлат котиби сифатидаги Москвага илк ташрифи ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан