Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди
12.04.2017 00:42,  
3

Рекс Тиллерсон сешанба кундан бошлаб АҚШ Давлат котиби сифатида Россияга илк ташрифини бошламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Cешанба куни расман шартномалар тузилиши режалаштирилмаган. "Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоршанба, 12 апрел куни бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Аксарият кузатувчилар билдирган фикрларга кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Сурия бўлади: Идлиб яқинидаги "кимёвий қурол" можароси, ҳамда бунинг ортидан АҚШ томонидан Шайрат авиабазаси бўйича амалга оширилган ракета зарбаси.

Хабарда таъкидланишича, Тиллерсон Москвага Италиядан учиб келган. Куни кеча Италиянинг Лукка шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Дамашқни қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан