Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Башар Асадни ҳимоя қилиш Путинга қанчага тушади?
12.04.2017 10:10,  
19

Ўтган ҳафтада бутун дунё Сурияда навбатдаги кимёвий ҳужумга гувоҳ бўлди. Хон Шайхундаги зарин газидан заҳарланиш оқибатида жон бераётган болалар ва уларнинг жасади устида қон йиғлаётган қариндошлари тасвирланган видеоёзувлар тарқалиши ортидан Россия муносабат билдиришга мажбур бўлди.

Аммо АҚШ томонидан кимёвий ҳужум учун жавоб тариқасида Сурия жанубидаги авиабазага ракета зарбалари берилиши Москва томонидан кескин норозилик билан кутиб олинди – баҳоналар кетидан янги баҳоналар тўқилди. Баҳона ҳам дарров топила қолди: Мудофаа вазирлиги кимёвий ҳужум бўлмагани, Сурия ракеталари «террорчилар»нинг кимёвий қуроллари сақланадиган омборга зарба берганини эълон қилди.

Кўплаб рус журналистларига бу баҳона аввалдан таниш. 1999 йилда бошқа бир «аксилтеррор амалиёт» пайида (бу, шубҳасиз, Путинни президентлик шоҳсупасига олиб келган воқеа эди) Россия ракетаси Чеченистон пойтахти Грознийдаги марказий бозорни нишонга олди. 140 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳатланди. Кўп ўтмай, Россия расмийлари ҳодисага «террорчилар»га қарашли ўқ-дори омбори портлаши сабаб бўлганини эълон қилишди.

Бу воқеадан 18 йил ўтиб, Кремл айнан бир хил баҳонани ишга солди. Аммо бу сафар ўзини эмас, балки асосий иттифоқчиси Башар Асадни ҳимоя қилиш учун қилинди. «Бу баҳоналар ким учун тўқилди?» деган ҳақли савол туғилади.

Халқаро ҳамжамиятни бу сафсатага ишонтириш мушкул: Ҳаттоки Сурия мухолифати зарин ёки бошқа турдаги заҳарли газ захирасига эга бўлган тақдирда ҳам ҳаво ҳужуми туфайли газ ҳавога тарқалмаслиги лозим эди. Аслида зарин ишлатилишидан бир оз олдин иккита алоҳида-алоҳида моддалар аралаштирилади. Бошқача айтганда, кимёвий газ омборини портлатиш орқали заринни тарқатиш сабзавот бозорига граната улоқтириш орқали шўрва пиширишдек гап (яъни, сабзавот бозорига граната улоқтириш билан шўрва пишиб қолмагани каби кимёвий қуроллар омборини бомбардимон қилиш билан зарин гази ҳавога тарқалиб кетмайди).

Аниқки, бундай асоссиз баҳона фақатгина маҳаллий аҳоли учун ўйлаб топилган. Россия телевидениесини мунтазам томоша қиладиган россиялик уй бекалари Википедияга кириб, зарин гази нималиги ҳақида маълумот қидирмаслиги кундай равшан. Умуман олганда, улар кимёвий қурол ҳужумидан бехабар қолишлари ҳам мумкин эди, мабодо уларга кимдир гуллаб қўймаса, албатта. Аммо интернет асрида ахборотни назорат қилиш мушкул вазифа, шу боис олдиндан баҳона тайёрлаб қўйган яхши.

Шуниси ажабланарлики, ҳатто, Россиянинг мустақил ОАВлари ҳам фожиага жуда кам эътибор қаратишди. Бошқа давлатларда кимёвий ҳужум ҳамманинг диққат марказида турди. Россия матбуоти эса буни аҳамиятсиз воқеа каби эслатиб ўтиб кетгани ҳолда ижтимоий тармоқларда ҳам бу мавзу жуда кам муҳокама қилинди.

Суриядаги уруш россияликлар учун, улар Путиннинг тарафдори ёки мухолифатчи бўлишидан қатъи назар, унчалик қизиқ эмас. Ваҳоланки, Украинадаги уруш Москва ва бошқа шаҳарларда оммавий норозилик уйғотган эди. Ҳукуматнинг ишончи комил: Сурияда қандай уруш жиноятлари амалга оширилмасин, Россияда ҳеч ким бунга қарши чиқмайди. Путин эса хоҳлаганини қилиш имконига эга бўлади.

Путинга доим мушкуллик туғдирган дунёнинг қолган минтақаларидан қандай муносабат бўлди?

Аввало, кимёвий газ ҳужуми бир неча йил муқаддам эришилган асосий геосиёсий келишувни чиппакка чиқарди (2013 йилда Сурия ҳукуматининг кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича битимга келишилган эди). Мазкур битимга эришиш Путиннинг муваффақияти бўлган ва у келишувнинг амал қилиши учун кафил эди. Келишувга эришилган пайтда АҚШдаги республикачилар Путинни қудратли етакчи ўлароқ кўкларга кўтаришган ва Барак Обаманинг қатъиятсизлигидан ёзғиришган эди.

Аммо бугун – Сурия ҳукуматининг кимёвий қуроллари йўқ қилингани айтилганига қарамасдан, зарин гази болаларни ҳалок қилмоқда. Бутун дунё эса томошабин бўлиб турибди. Шу билан бирга, бу Путиннинг минтақадаги вазиятни назорат қилишга қодир дунё лидери сифатидаги обрўсига путур етказмоқда.

Иккинчидан, кимёвий ҳужум Путин ва Трамп ўртасидаги ҳамкорлик барбод бўлишига олиб келмоқда. Америка жамоатчилигининг норозилиги иккаласининг бетакрор дўстлик ришталарини кесиб қўйди. Энди бу дўстликни давом эттиришни оқлаш учун бирор асосли сабаб қолмади. Оқ уй раҳбарияти аллақачон Қрим борасидаги позициясини ўзгартирмаслигини эълон қилди ва кимёвий қурол ҳужумидан кейин Суриядаги ҳамкорликни бекор қилди.

АҚШнинг Шайрат авиабазасига ҳужумидан сўнг Russian Today телеканали бош директори (ва Трампнинг доимий қўлловчиси) Маргарита Симонян Твиттердаги саҳифасида АҚШ-Россия алоқалари тикланиши эҳтимолига шама қиларкан, шундай деб ёзди: «Хўш, ўртоқлар, имконият бор эди. Аммо бу имконият юқори доирада барбод қилинди». Қайсидир маънода у ҳақ эди.

Наҳотки, Путин Асад ва унинг дастлаб Ҳалабда, сўнгра Идлибдаги гуманитар инқироздаги иштирокини дастаклаши уни халқаро ҳамжамият билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишдан тўсаётганини тушунмаса? Ахир Украина урушидан кейин халқаро қўлловга у кўпроқ муҳтож эдику!? Албатта, унинг бундан бехабар бўлиши мумкин эмас.

Бироқ Путин Асад билан ҳамкорлигидан нимани кўзлаётганини унутмаслик керак. У ўзининг собиқ иттифоқчиси Саддам Ҳусайн қандай ағдарилиб, қатл этилганини яхши эслайди. У бошқа бир диктатор дўсти – Муаммар Қаддофийнинг аянчли ўлимини ҳам ёддан чиқармайди. Жаҳоннинг диктаторлар гуруҳи аъзолари сони тобора камайиб бормоқда. Аммо Путин қолган барча диктаторларни сақлаб қола олмайди. Бу жиҳатдан, унинг Башар Асад билан иттифоқчилиги мантиқий асосга эга эмас.

Охирида жуда кеч бўлган бўлади. Мақолда айтилганидек: «ўз вақтида қилинган хиёнат хиёнат эмас, савдо бўлади». Саддам Ҳусайн ва Муаммар Қаддофий ишида бу иш «ўз вақтида» амалга оширилди. Башар Асад масаласида «энг тўғри палла» 2014 йилда – Башар Асад президентлик сайловида номзодлигини қўйган вақт эди. Путин ундан номзодини қўймасликни талаб қилиши мумкин эди. Аммо…

Ҳозиржуда кўп қонлар тўкилган пайтда эса Асад истеъфога кета олмайди ва Путиннинг уни дастаклашдан чекиниши ҳам Россияда, ҳам халқаро миқёсда заифлик аломати сифатида талқин қилинган бўларди.

Шахматда ҳар қандай юриш вазиятни қийинлаштирадиган бундай ҳолатни «цукцванг» дейилади. Путин Асадни қўллашда давом этиш ёки ундан воз кечиш каби икки йўлнинг қайси қайси бирини танлашидан қатъи назар, бу унинг обрўсига жиддий таъсир кўрсатади.

Лекин Путин шахматчи эмас, у – дзюдочи. Дзюдода рақибнинг кучини унинг ўзига қарши ишлатиш керак. Дарҳақиқат, Путин ҳар сафар қийинчиликка дуч келганда вазиятдан чиқиб кетиш чорасини топмоқда. Ғарбнинг нафрати ва санкциялардан у «ташқи хавф» сифатида фойдаланмоқда. У Россиядаги террорчилик ҳужумларидан давлат хизматчиларини марказий майдонларга тўплаш ва «терроризмга қарши миллий бирлашиш» намойишлари учун фойдаланди.

Фақат битта очиқ савол қолмоқда: халқаро ҳамжамият Суриядаги уруш жиноятларига Путин улардан қудратини ошириш учун фойдалана олмайдиган тарзда қаршилик кўрсата олармикин?

Роман Доброхотов, москвалик жоурналист ва ҳуқуқ фаоли, Инсидер нашри бош муҳаррири

aljazeera.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан