Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмалиқ КМК янги конни ўзлаштиришни бошлади
12.04.2017 10:17,  
15

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати «Дальнее» конини ўзлаштиришга киришди, деб хабар қилди корхона матбуот хизмати. Мазкур кон базасида ОТМК ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш тўғрисидаги қарор 1 март Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган эди.

2017−2028 йилларга мўлжалланган лойиҳага кўра, янги металлургия мажмуаси қурилиб, халқаро стандартлар асосида энергия самарадорлиги ва экологик меъёрларга мос келувчи ускуналар билан жиҳозланади.

Биринчи босқичда (2017−2021 йиллар) «Марказий» карьерини ўзлаштириш, фойдали қазилмалар юзини очиш ва тоғ-капитал ишлар, ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика объектлари ва бошқа ёрдамчи инфратузилмалар қурилиши, шунингдек, тоғ, транспорт ва бошқа техникаларни харид қилиш белгиланган.

Иккинчи босқичда (2019−2028 йиллар) фойдали қазилмалар юзини очиш ва тоғ-капитал ишларни давом эттириш билан бир қаторда, мажмуанинг йилига 23 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга қайта ишлаш, эритиш , ҳамроҳ ва ёрдамчи объектларини қуриш кўзда тутилган.

Ўзбекистоннинг 2017 йилги Инвестицион дастурига кўра, қиймати 1,7 млрд долларга яқин бўлган лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари кредитлари ва ОТМК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Конни ўзлаштириш доирасида апрель ойи бошида Россиянинг «РИВС» ИИЧБ ва ОТМК ўртасида мис-бойитиш мажмуасо қурилиши бўйича 500 млн долларлик шартнома имзоланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан