Россия президенти Владимир Путин «Мир 24» телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг Шайрот аэродромига берган ракета зарбаларини ҳамда кимёвий қуролдан амалга оширилган ҳужум хусусида фикрларини билдирди.
«НАТО бўйича иттифоқчилар қандай жавоб қайтарди? Барчаси нима юз бераётганлигини таҳлил қилмасдан Хитой ҳайкалчаси каби бош ирғатмоқда. Сурия қўшинлари томонидан кимёвий қурол қўлланганлигининг исботи борми? Йўқ. Халқаро ҳуқуқ бузилганлигининг эса исботи бор. Бу очиқ-ойдин кўриб турган факт», — деди Путин.
Россия раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциясисиз суверен мамлакатга зарба берилаётганлиги, халқаро ҳуқуқ ошкора бузилаётганлигига қарамасдан барча буни қабул қилиб, маъқуллаётганлигини таъкидлади.
«2003 йилда ҳам Ироққа қўшинларни олиб кириш учун баҳона ўйлаб топилди. Мамлакат вайрон бўлди, аниқроғи, айнан шундан кейин турли террорчи ташкилотлар кўпая бошлади. ИШИД пайдо бўлди. Ҳамма буни билади, англаб турибди, аммо яна ўша қилмишларини такрорлаяпти», — деб хулоса қилган президент.