Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Двигатель кўп мой “еб” қўйса
12.04.2017 10:46,  
1507

Автомобиль мотори мойни кўп сарфлаб юбораётган бўлса, аввал қуйидаги саволларга жавоб топинг:

1. Автомобилингизнинг босиб ўтган умумий масофаси қанча?

2. Охирги марта қачон моторни таъмирлатгансиз?

Агар буларни билсангиз, ортиқча мой сарфланаётганлиги сабабини аниқлаш қийин бўлмайди. Мақоламизда мотор мой “ейиши” сабабларига тўхталамиз ва бунинг олдини олиш учун маслаҳатлар берамиз.

Мой сарфини камайтириш учун автокимё

Энг камчиқим йўли автомобиль кимёси услубидир. Яъни двигатель мой истеъмол қилишини камайтирадиган препарат (присадка) сотиб олиш лозим. Бировларнинг гапига кириб цилиндрга ҳар хил нефть маҳсулотларини қуйиш ярамайди. Фақат синалган махсус воситадан фойдаланиш керак.

Аммо мўъжиза рўй бермайди. Гап “присадка”да ҳам эмас, ундан фойдаланилган вақтдадир. Эгаси машина кўп мой “еб” қўяётганини сезиб қолади, аммо унда кеч бўлган, мой чиқарилувчи ҳалқанинг резинаси қаттиқлашган бўлади. Афсуски, бу жараённи ортга қайтариб бўлмайди.

Бироқ двигателни созлаб, мойни алиштиргандан сўнг кимёвий усулни қўлласа бўлади.

Мой чиқарилувчи қалпоқчалар ортиқча мой сарфланишининг сабабчисидир

Газ тақсимлаш тизими клапанларидаги мой чиқарилувчи қалпоқчаларнинг ейилиши моторнинг мой “ейиши”нинг асосий сабабларидан бири. Двигателдан қанча узоқ фойдаланилса, қалпоқча шунча кучсизланади, натижада мой втулка остига оқиб кетади. Кейин эса ёниш бўлмасига ўтиб, куяди, тутайди.

Мой чиқарилувчи қалпоқчаларни алмаштиринг, шунда моторни миридан сиригача таъмирлашнинг олдини олишингиз мумкин. Айрим двигателларнинг цилиндрлар блокига тегмасдан мой чиқарувчи қалпоқчаларни алмаштирса бўлади, бунда таъмир харажати янада озаяди.

Поршеннинг ҳалқаси едирилганми?

Сиқувчи (компрессион) ҳалқалар иккита бўлиб, цилиндр девори ва поршен орасидаги бўшлиқни камайтиради. Бунинг ҳисобига двигатель қуввати ошади. Ўз навбатида мотор кучида ҳам ҳалқаларнинг роли бор.

Мотор мойи цилиндр ёнидан оқиб кетади, сиқувчи ҳалқалар ёғланади. Қолдиқ мойдан эса мой чиқарилувчи ҳалқаларнинг чети воситасида қутулинади. Агар чети едирилиб кетган бўлса, мотор кўп мой “ейдиган” бўлади.

Агар мотор бир меъёрда қизиса ва совуса ҳалқа яхши сақланади, двигатель ортиқча қизиб кетса, қайишқоқлиги йўқолади ва тиклаш имкони қолмайди. Фақат алмаштиришни тавсиф этамиз.

Сифатсиз мой туфайли

 Моторга сифати паст мой қуйилса, бунинг устига фойдаланиш муддатидан ўтиб кетса, у двигатель қисмларига ўтириши, ёниб кетиши мумкин.

Мой ўтириши натижасида ҳалқалар коксланади, яъни поршенга ёпишиб қолиб, ўз вазифасини бажармайди. Бу ҳолда тегишли цилиндрда ёки барча цилиндрларда компрессия камаяди.

Бошқа мой қуямиз

Двигателингизга хусусиятлари мос келмайдиган мой қуйсангиз ҳам ортиқча сарфланиши мумкин. Қовушоқлиги паст мой машинангизнинг двигатели параметрларига тўғри келмаса, цилиндрнинг ичида ёниб кетади. Қовушоқлиги меъёридан баланд мой бўлса, цилиндр деворларида қалин қатламни юзага келтиради. Бунинг йўли осон – двигателга тўғри келувчи мойдан қуйиш керак.

Мойни тўлиқ алмаштириш керакми ёки устига қуйиш?

Мой озайиб қолаверса, сиз устига яна ва яна қуйиб тўлдирасиз. Қачонки, тўла алмаштириш вақти келса, ўйланиб қоласиз: шартми тўла алмаштиришим, тез-тез янгисидан қуйиб турдим-ку. Жавоб: тўла алмаштиришингиз шарт. Чунки машина ишлаган ҳар бир сонияда мой двигателнинг ички қисмларини қасмоқдан тозалайди. Мой филтри ва картер таглигини кўриб, бунга ўзингиз амин бўлинг. Энг асосийси шундаки, қайта ишланган маҳсулотлар двигателдан чиқиб кетмайди. Демакки, ўз вақтида мойни тўла алмаштириш шарт.

Хулоса сифатида айтмоқчимизки, ортиқча тежамкорлик қилманг, двигателга фақат ўзингиз яхши билган фирма мойларидан қуйинг. Хасис икки марта тўлайди, дейдилар. Бундан ташқари, қўшнингиз қуйган мойдан қуйишингиз шарт эмас, двигателингизга тўғри келувчи мой қуйинг.

Яна бир кичик маслаҳат. Двигателингизни таъмирлатиш нархини хомчўт қилаётганингизда кўпи билан ҳисобланг. Чунки двигателни очиб ва сочиб қўйган вақтда маблағ етмай қолмасин, деймиз.

carzone.uzдан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан