Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ҳам лотин ёзувига ўтади
12.04.2017 14:04,  
5

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев лотин тилидаги қозоқ алифбоси стандартини 2017 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари “Мустақил Қозоғистон” газетасида эълон қилинган мақолада ёзган.

«Биз лотин ёзувига ўтиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаймиз. Ҳукумат қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказиш графигини тузиши керак», — дейилади Назарбоевнинг мақоласида.

«2017 йил охиригача олимлар ва жамоатчилик вакиллари билан маслаҳатлашувлардан кейин янги қозоқ алифбосининг ягона стандарти ва лотин ёзуви графикалари ишлаб чиқилиши керак», — дея қайд этди давлат раҳбари.

«2018 йилдан янги алифбони ўқитиш учун мутахассислар тайёрлансин ва ўрта мактаб учун дарсликлар чиқарилсин. Яқин икки йилда ташкилий ва услубий ишлар олиб борилиши керак», — дея қўшимча қилди у. Шу билан бирга, Назарбоев дастлабки вақтларда лотин ёзуви билан бир қаторда кирилл ёзуви ҳам қўлланилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан