Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Полшадаги букилган дарахтлар ўрмони (фото)
12.04.2017 14:35,  
47

Польшанинг Грифино шахри ёнида жойлашган букилган дарахтлар ўрмонида барча 400 дарахтнинг танаси 90 даражада шимол томонга қаратиб букилган. Нима сабабдан дарахтларнинг бундай тарзда букилганини ҳеч ким билмайди.  Шаҳар Иккинчи жаҳон урушида буткул вайрон қилинганлиги  натижасида ўрмоннинг пайдо бўлиши сирлигича қолиб кетган.


Букилган дарахтлар дунёнинг бошқа жойларида ҳам учраб туради, лекин бу даражада тартибли ва кўп ҳам эмас. Қарағайлар ўтган асрнинг 30-йилларининг бошида экилган. Дарахтлар танасининг 1-2 метри ер бўйлаб ва қолгани юқорига қараб ўсган. Нима учун уларни ниҳоллигида бундай ўстирилганлиги ҳозирда жумбоқ бўлиб келмоқда. 

Агарда дарахтларнинг бундай ўсиши генетик томонда бўлганида эди, тананинг қолган қисмида ҳам букилиш аломатлари бўлар эди. Таҳминлар бўйича атроф-муҳит таъсирида мумкин деган ғоя илгари сурилган эди. Қачонлардир дарахтлар ниҳоллик даврида катта қор остида қолиб, баҳорда яхши эримаганлиги сабабли ўсишда давом этаверган. Лекин ўрмон атрофидаги бошқа дарахтлар бундай ғаройиб тарзда ўсмаганлиги қор остида қолган деган фаразни йўққа чиқаради.

Яна бошқа гипотеза бўйича фермерлар дарахтларни атай букиб ўстиришган, улардан кейинчалик рўзғор ёки мебел ясаш учун, лекин урушнинг бошланиши уларнинг режаларини охиргача амалга оширмади. 

Одамлар ўзлари фойдаланишлари учун дарахтларни букиб ўстирганликлари маълум. Мисол учун Калифорниядаги Гилрой боғидаги "томоша дарахтлар". Америка ҳиндулари дарахтларни атайин деформациялаб ўрмонда адашиб қолмаслик учун фойдаланишган эдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан