Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яҳудийлар Трампнинг матбуот котибини узр сўрашга мажбур қилишди
12.04.2017 15:23,  
6

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Адолф Гитлер ҳақидаги фикрлари учун яҳудийлардан кечирим сўрашга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Ўтган ҳафтада Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган кимёвий ҳужумга нисбатан АҚШ ҳукуматининг позициясини маълум қилар экан, Шон Спайсер Башар Асадни Гитлердан ҳам ёвузроқлигини исботлашга уринган. “Биз ҳатто Иккинчи жаҳон урушида ҳам кимёвий қурол ишлатмаганмиз. Ҳатто Гитлер ҳам кимёвий қурол ишлатмагани ҳолда, бунга журъат қилиш учун ундан ҳам ёвузроқ бўлиш керак”, – дея газ ҳужуми учун жавобгарликни БашарАсад ҳукумати амалга оширганига ишора қилган Оқ уй матбуот котиби .

Спайсернинг сўзлари яҳудийлар томонидан кескин норозилик билан қарши олинди. Америка сиёсатида қудратли таъсирга эга бўлган яҳудий жамиятлари матбуот котибининг баёнотига дарров муносабат билдиришди. АҚШ Конгресси аъзолари Спаюсернинг сўзларини қоралаб баёнотлар беришди.

Тарихдан маълумки, Фашистлар Германиясида яҳудийларни ўлдириш учун махсус газ камераларидан фойдаланилган. “Холокаст” номини олган яҳудийлар қирғинида 6 миллиондан ортиқ яҳудий қатл қилингани айтилади. Оқ уй матбуот котибининг баёноти яҳудийлар томонидан ҳақорат сифатида қабул қилинган.

Танқидлар остида қолган Шон Спайсер CNN ​ телеканали орқали чиқиш қилишга ва Гитлер ҳақида айтган гаплари учун кечирим сўрашга мажбур бўлган. «Кечирим сўрайман. Бу менинг хатойим эди. Бундай хатога йўл қўймаслигим керак эди ва бу бошқа такрорланмайди», – дея яҳудийларга мурожаат қилган Спайсер.

4 апрел куни амалга оширлиган кимёвий ҳужум Хон Шайхунда 87 кишини ҳаётдан олиб кетган. АҚШ ҳукумати мазкур фожиа учун жавобгарликни Сурия ҳукумати зиммасига юклади ва Россияни мазкур жиноятни босди-босди қилишга уринишда айблади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан