Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Аполлон» дастури: 18 та ҳайратланарли эксклюзив сурат (фотожамланма)
12.04.2017 15:57,  
16

БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилнинг 7 апрель куни 12 апрелни инсоннинг коинотга парвоз қилган Халқаро куни, деб эълон қилди.

Инсоннинг коинотга парвоз қилган Халқаро куни муносабати билан, АҚШнинг Космик маконни тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) 1960 ва 1970 йиллардаги «Аполлон» дастурининг 8 мингта суратларини намойиш қилди. TravelAsk улардан энг қизиқарлиларини танлаб олди.

  1. «Аполлон-9» дастури

Командирлик ва Ой модуллари билан жиҳозланган кеманинг биринчи синов парвози.

Экспедиция томонидан суратга олинган Ер.

Ер орбитасидаги космонавт.

Ер орбитаси.

Кеманинг ички кўриниши.

  1. «Аполлон-10» дастури

«Аполлон-10 дастури кемасининг учувчилари Ойга якуний синов парвозини амалга оширди.

  1. «Аполлон-11» дастури 

Базз Олдрин «Аполлон» сериясидаги космик кема бортида. Ўшанда Ер аҳолиси биринчи марта Ойга қўнди.

  1. «Аполлон-12» дастури

1969 йил. Одамлар инсоният тарихида иккинчи марта Ой, ва умуман, ҳар қандай осмон объекти юзасига қўнди.

Космик кема ичида олинган сурат.

  1. «Аполлон-13» дастури

Парвоз чоғида кемада жиддий авария юз берди, натижада Ойга қўниб бўлмади, экипаж ҳаёти эса хавф остида қолди.

  1. «Аполлон-15» дастури

Ойга тўртинчи марта қўниш чоғида космик кема экипажи биринчи марта Ой автомобилидан фойдаланиб, 27,9 километр масофани босиб ўтди. Экспедиция Ерга 77 килограмм Ой тупроғидан олиб келди.

  1. «Аполлон-16» дастури

1972 йил апрелида «Аполлон» дастури бўйича ўнинчи парвоз чоғида одамлар бешинчи марта Ой юзасига қадам қўйди. Бу сафар тоғли жой танланди.

Декарт кратери яқинидаги тоғли даҳа.

  1. «Аполлон-17» дастури

Дастур доирасида Америка кемаси сўнгги, ўн биринчи бошқарилувчи парвозни амалга оширди. Ўшанда ерликлар Ойга олтинчи марта қўнди.

Космонавтлар Ойда жами уч суткадан ошиқроқ вақт бўлиб, кемадан уч марта ташқарига чиқди, «сайр»ларнинг умумий давомийлиги 22 соат 3 дақиқа ва 57 сонияни ташкил этди. Экспедиция чоғида Ерга Ой жинслари намуналаридан 110 кг келтиришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан