Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида Суриядаги кимёвий ҳужум бўйича тергов ташкил қилишга қарши чиқди
13.04.2017 10:21,  
5

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия бўйича навбатдаги резолюция Россиянинг вето ҳуқуқидан фойдаланиши туфайли қабул қилинмай қолди. Бу ҳақида Al Jazeera​ телеканали хабар бермоқда.

Буюк Британия, Франция ва АҚШ томонидан тайёрланган резолюция 4 апрел куни Идлиб вилоятида амалга оширилган газ ҳужуми бўйича БМТ томонидан тезкор текширув ўтказилишини назарда тутган эди. Хавфсизлик Кенгашида чоршанба куни овозга қўйилган резолюция лойиҳаси Россиянинг қаршилиги туфайли қабул қилинмади.

Резолюцияни Хавфсизлик Кенгашига аъзо 10 та мамлакат ёқлаб овоз берган бўлса, Боливия ва Россия унга қарши чиқишган. Хитой, Қозоғистон ва Эфиопия вакиллари бетараф қолишни маъқул кўришган. Қайд этиш лозимки, бу Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Сурия масаласида саккизинчи бор вето ҳуқуқидан фойдаланиши бўлди. Хитой ҳукумати Сурия масаласида ҳозиргача 6 марта ветодан фойдаланган.

Россиянинг қаршилиги ғарб давлатларининг кескин танқидларига сабаб бўлди. Ғарблик дипломатлар Россияни уруш жиноятларини содир этаётган Башар Асаднинг ёнини олиш ва зарин газидан ҳалок бўлган бегуноҳ болаларга нисбатан шафқатсизликда айблашган. Кўпчиликнинг фикрича, Россиянинг халқаро терговга қарши чиқиши унинг мазкур ҳалокатли жиноятда Башар Асад ҳукумати билан иштирок этганини англатиши мумкин.

Резолюцияда Сурия ҳукуматидан халқаро текширув гуруҳини мамлакатга кириб, тафтиш ўтказишига рухсат бериш ва керакли ахборот билан таъминлаш талаб қилинган эди. Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Владимир Сафронков Хон Шайхундаги ҳужум юзасидан шошилинч текширув ўтказилишига зарурат йўқлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни исёнчилар назоратидаги Хон Шайхун шаҳарчасида амалга оширилган кимёвий ҳужум оқибатида 87 киши ҳалок бўлган эди. Ғарб давлатлари ҳужум учун жавобгарликни Башар Асад ҳукумати зиммасига юклаган. Шифокорлар тинч аҳолига қарши зарин заҳарли моддасидан фойдаланилганини эътироф этишган. Россия Мудофаа вазирлиги эса кимёвий қуролдан фойдаланилмагани, Сурия қўшинлари мухолифатнинг кимёвий қуроллари сақланаётган омборга ҳаводан зарба берганини айтган. Маълумот учун, кимёвий қуролдан фойдаланиш уруш жиноятлари сирасига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан