Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бахтиёр Эргашев: Каримов «қаттиқ босим» шароитида ишлади
13.04.2017 11:07,  
12

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов «дунё етакчилигини ўрнатишни истаган жаҳон либерал-монетар тўдасининг қаттиқ босими шароитида» мамлакатни ривожлантиришнинг ўз моделини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ эта олди,  деб ёзган Сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев Facebook саҳифасида.

«Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов – дунёда ўз ҳокимиятини ўрнатишни истаган либерал-монетар тўдаларнинг оғир босими шароитида Ўзбекистоннинг ўз ривожланиш моделини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ эта олган кишидир. Бу модель Вашингтон келишуви либерал тавсияларининг эскирган тўпламига қарши турди», –  деган Эргашев.

Унинг айтишича, Каримовга мамлакат етакчиси сифатида «бу моделни шакллантириш учун улкан ақлий салоҳият талаб этилган». Давлат арбобининг жасурлиги «ўз тараққиёт стратегияси, прагматик ташқи сиёсатига эга замонавий Ўзбекистонни барпо этишда қўл келди».  

Шу билан Ўзбекистон «Марказий Осиё ва унинг атрофида бирор иш қилмоқчи бўлганлар ҳисоблашадиган» давлатга айланди, - деб ҳисоблайди сиёсатчи. 

Бахтиёр Эргашев, шунингдек, Ислом Каримов вафотидан сўнг, унга ёдгорлик ўрнатишга қарор қилинганини ёдга олар экан, бу борада ҳайкаллар намуналари бўйича очиқ танлов ўтказилаётганини маъқуллаган. 

«Бироқ, - деб ёзади Эргашев, - сайтда ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва танловда иштирок этаётган ёдгорликлар макетларининг суратларига қарар эканман, уларнинг ҳеч бири Ислом Каримов шахсиятини тўла акс эттира олмаганига амин бўламан». 

У бу танловда Амир Темур хиёбонидаги ҳайкал муаллифлари – ҳайкалтарошлар Илҳом Жабборов ва Камол Жабборовларнинг иштирок этишини мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ҳисоблашини маълум қилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан