Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan дилерлик корхоналари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқини чеклаш ҳолатларига барҳам беради
13.04.2017 11:41,  
5

«Ўзбекистон» телеканали орқали кўп сонли фуқароларнинг мурожаатлари бўйича мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ташкил этиладиган «Мулоқот ва манфаат» телекўрсатувининг навбатдаги сони енгил автомашиналарни харид қилиш билан боғлиқ вазиятлар муҳокамасига бағишланди, деб ёзади Дарё нашри.

Давлат рақобат қўмитаси вакили Дилшод Азимов GM Uzbekistan акциядорлик компаниясига дилерлик корхонаси билан тузилган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатларни тартибга солиш юзасидан таклифлар билдирилган расмий мурожаат орқали чиққани тўғрисида маълум қилди.

«Бу борадаги мавжуд муаммолардан бири, пластик карта орқали тўловни амалга ошириш масаласининг шаффоф кўрсатилмаганлигидир», — дейди Азимов.

Шартномаларда нақд пул ва пластик карталар орқали ҳам тўловни амалга ошириш қайд этилганлигига қарамасдан, амалда бу жараён фақатгина нақд пул орқали амалга оширилаётгани айтиб ўтилди. Бундан ташқари, тўловларнинг 85 фоиз миқдорда белгилаб қўйилишини кўриб чиқиш кераклиги, мавжуд қонунчиликдаги мавжуд нормалардан келиб чиққан ҳолда 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги тўловни амалга жорий қилиш таклифи ўртага ташланди.

Автомобилларни етказиб бериш муддатини бутловчи қисмларни икки ой муддатда кириб келишини ҳисобга олиб 90 кундан ошмаган муддатни белгилаш масаласи кўтарилди.

Шунингдек, истеъмолчи автомашина учун тўлиқ тўловни амалга оширгандан кейин автомобиль нархининг ошиб кетиши натижасида тўлов устига қўшимча қилиш ҳолатини тартибга солиш борасида аниқ таклифлар берилган. Хусусан, истеъмолчи тўловни 100 фоиз амалга оширган тақдирда дилерлик корхонаси маҳсулотни белгиланган муддатда етказиб бермаса ва нарх ушбу жараёндан кейин ошадиган бўлса, бевосита ошиш жараёнидаги тўловни фақатгина белгилаб берилмаган кунлар учун жорий қилиш масаласи ҳам таклиф сифатида берилди. Бундан ташқари, автомашинани етказиб бериш муддатдан ўтказиб юборилган ҳолларда дилерлик корхонасининг ўтказиб юборилган кун учун тўлаб берувчи пеняси билан истеъмолчининг автомобилдан воз кечган ҳолатлар учун тўловчи пеняси ўртасида тенг бўлмаган вазиятларни бартараф этиш борасида Давлат рақобат қўмитаси «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва GM Uzbekistan корхонасига расмий тарзда мурожаат қилган.

Автомобилни харид қилиш чоғида дори қутиси, учбурчак белгиси, ўт ўчириш мосламасидан иборат буюмларни мажбурий қўшиб сотиш натижасида истеъмолчи ҳуқуқларини поймол қилинаётгани ҳам муҳокама этилди.

Автомобилларни сотиб олгандан сўнг, белгиланган кафолат муддати ичида шикоят билан мурожаат қилган фуқароларга нисбатан турли асоссиз важлар билан муаммоси ҳал қилиб берилмаётганлиги хусусида ҳам тўхталинди. Агарда истеъмолчи дилерлик корхоналари сайти орқали мавжуд эҳтиёт қисмларини онлайн тарзда кўриб турса, бу борадаги тушунмовчиликлар ўз ечимини топиши айтилди.

Давлат рақобат қўмитаси вакилининг ушбу фикрларига нисбатан GM Uzbekistan корхонаси раҳбари муаммоларни бартараф этиш борасида ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан