Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон собиқ президени Маҳмуд Аҳмадинажод сайловда яна номзодини қўйди
13.04.2017 11:44,  
23

Эрон Ислом Республикасининг 2005-2013 йиллардаги президенти Маҳмуд Аҳмадинажод навбатдаги президентлик сайловида иштирок этадиган бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ нашри.

Аҳмадинажоднинг қарори кўпчиликни ҳайратга солди. Боиси Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменеий собиқ президентга номзодини қўймасликни буюргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аҳмадинажод олий раҳнамонинг гапини икки қилмаслиги ва ўзининг собиқ ёрдамчиси Ҳамид Бағоийни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.

Аммо, кутилмаганда, чоршанба куни собиқ президент ва унинг ёрдамчиси 19 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатдан ўтишган. Ўз қарорига изоҳ берар экан, Эрон собиқ раҳбари Хоменийнинг сўзлари тақиқ эмас, маслаҳат маъносида бўлганини айтган. Шунингдек, номзодлик рўйхатидан ўтишни Бағоийни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширганини айтган ва Хоменеийга берган ваъдасига содиқлигини маълум қилган.

Ғарб давлатлари ва Исроил билан келишмаслик сиёсати юргизган Маҳмуд Аҳмадинажод 8 йиллик бошқарувидан сўнг, 2013 йилда ҳокимиятни Ҳасан Руҳонийга топширган эди. Эрон давлати унинг даврида халқаро дунёдан яккалаб қўйилган ва иқтисодий санкцияларга учраган. Унинг сиёсати мамлакатнинг ўзида кучли бўлинишга сабаб бўлган. 2009 йилда унинг қайта сайланиши мамлакат тарихидаги энг йирик норозилик намойишларига сабаб бўлган.

Эрон Ислом Республикасида 19 май куни навбатдаги прерзидентлик сайлови бўлиб ўтади. 4 йиллик президентлик ваколати учун Аҳмадинажод ва Бағоийдан ташқари мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ҳасан Руҳоний ҳам кураш олиб бориши кутилмоқда. Ҳозирча сайловда кимнинг имкониятлари юқори эканлигини тахмин қилиш мушкул.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан