Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бу йил картошка нега танқис бўлди?
13.04.2017 14:49,  
9

Миллий матбуот марказида «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Уюшма раиси ўринбосари Нодирбек РАҲБАРОВ ва уюшма таркибидаги «Intertrade invest» МЧЖ бош директори Абдуҳамид КАРИМОВ бу йил картошканинг нега танқис бўлгани, унинг бозордаги нархи ошиб кетгани бўйича берилган саволларга жавоб берди. Мазкур савол-жавобларни “Оила даврасида” газетаси чоп этди.

Бу йил картошка нега танқис бўлди?

— Чиндан ҳам, ўтган йили республикамиз далаларидан кутилганидан анча кам картошка ҳосили йиғиб олинди. Буни иссиқ об-ҳаво таъсири туфайли картошкага касаллик теккани ва сабзавотнинг зарарланиши билан изоҳлаш мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонда картошка маҳсулоти танқислиги рўй берди. Аҳолини байрамолди ва қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан барқарор нархларда таъминлаш мақсадида уюшма таркибидаги мавжуд базалар томонидан республикамизга картошка олиб келиш юзасидан импорт шартномалари имзоланди. Мисол учун, жорий йилнинг 31 мартига қадар 4 932 700 АҚШ долларига 14 минг 851 тонна картошка келтирилди. Тизимдаги корхоналар томонидан, шунингдек, хориждан ­11 170 100 АҚШ долларига бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам олиб келинган.

— Ўзимизнинг маҳсулотлар қайси хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда?

— Азалдан ўзбек тупроғида пишиб етилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ўз таъми, шираси ва кўриниши билан машҳур. Бугун маҳсулотларимиз Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Хитой сингари давлатларга экспорт қилинмоқда. Масалан, жорий йилнинг 31 мартига қадар умумий миқдори 2 миллион АҚШ долларилик 10 шартномани имзолашга муваффақ бўлинди. Ҳозиргача 717 минг АҚШ долларига 345 тонна маҳсулот экспортга чиқарилди. Юртимиздан 40 дан зиёд маҳсулот хорижга экспорт қилинмоқда.

— Бугунги давр замонавий сиғимга эга бўлган совитгичлар бўлишини талаб этади. Ушбу масала қандай ҳал этилмоқда?

— Биргина 2017 йилнинг ўзида «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибидаги тўққизта корхона (лойиҳа ташаббускорлари) томонидан жами 4 минг тонналик совитгичли сиғимлар янгидан қурилади, мавжудлари реконструкция ва модернизация қилиниб, ишга туширилади. Мазкур совитгичли сиғимларни ишга тушириш учун 5 миллиард 120 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

— Уюшма таркибидаги корхоналарнинг фермерлар билан олди-бердиси ҳақида ҳам гапирсангиз…

— Уюшма таркибидаги 56 корхонанинг бари фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган. Унга кўра, уюшма уларга 40 фоиз тўловни олдиндан амалга оширади. Бу йил 10 минг нафар фермер картошка экишни режалаштирмоқда. Экин асосан, ғалласи ўриб олинган далаларга такрорий экин сифатида экилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан