Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трамп: Россия кучли давлат, биз эса жуда жуда кучли давлатмиз!
13.04.2017 21:01,  
9

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларини меъёрлашишига ишонч билдирди. Бу ҳақида у ўзининг Twitterдаги саҳифасида 13 апрель куни эълон қилди.

"АҚШ ва Россия орасидаги ҳамма нарса зўр бўлади. Керакли вақтда ҳаммаси изига тушади ва тинчлик ҳукм суради", – деб ёзади Oқ уй раҳбари.

Бундан аввал Трамп АҚШ бош котиби Тиллерсон ва Россия президенти Путин учрашувини омадли деб атаган. “Ўйлайманки Россия  илан бўлган учрашув у учун омадли бўлди. Муҳими қуруқ гаплар эмас, натижа“, - деганди у пресс конференцияди.

Бунгача эса Oқ уй раҳбари АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларининг тарихдаги энг паст даражада деб баҳолаган эди. Лекин бу ижобийлашувига умид билдирган. ’’Россия - кучли давлат, биз эса жуда кучли давлатмиз’’, - деб қўишимча қилганди Трамп.

Тиллерсон, Сергей Лавров ва Путин ўртасидаги суҳбат чоршанба куни бўлиб ўтган ва ишончли манбаларга кўра 99 фоиз мавзу Сурия муаммоси устида кетган.

АҚШ бош котиби учрашувни маҳсулдор деб баҳолаб Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар деградациясини тўхташига умид билдирган.

Россия ва АҚШ Вашингтонни Суриянинг Шайрат авиабазасига ракета зарбаларини бергандан сўнг бир бирига жиддий чақириқлар қилган эди. АҚШ бу зарбани Идлибдаги кимёвий ҳужумларга жавоб эканлигини таъкидлаган. Россия эса бу ҳаракатни давлатга нисбатан агрессия деб баҳолаган эди.

Абдулазизхон Акрамов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан