Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилия спорт вазири: Олимпиада бошлангунча Зика вирусини енгамиз
7.06.2016 13:52,  
1

Бразилия спорт вазири Леонардо Пиччиани Рио-де-Жанейродаги ёзги Олимпиада ўйинлари давомида Зика вирусини юқтириб бўлмайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «дарё» хабар бермоқда.

«Вирус ҳозирга қадар тўлиқ енгиб бўлинмади, бироқ бу Ўйинларни бекор қилиш учун сабаб эмас. Биз барча чораларни кўрмоқдамиз ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан доимий алоқадамиз. Охирги вақтда Риода 43 та синов мусобақасини ўтказдик. Уларда етти минг спортчи иштирок этди ва ҳеч бири вирусни юқтириб олмади», — деди Пиччиани.

«Умуман олганда беморларнинг сони камайган. Апрелда уларнинг сони 4 300 кишини ташкил этган бўлса, май ойида бу кўрсаткич 700 нафардан иборат бўлди. Июнь ойида бу рақам янада камаяди, августда эса нолгача тушади», — деб маълум қилди вазир.

Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари 2016 йилнинг 5—21 август кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан