Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саратонга қарши иммунитет ҳужайрасини қандай тарбиялаш мумкин?
14.04.2017 15:58,  
291

Сунъий айрисимон без ёрдамида соғлом ҳужайраларга тегмай, фақат саратон ҳужайраларига ҳужум қилувчи иммун ҳужайралари, яъни лимфоцитларни олиш мумкин. 

Иммунитетнинг асосий вазифаларидан бири саратон ҳужайраларини эрта аниқлаб, унга қарши муносиб курашишдир. Саратон ҳужайраларини иммунитет улар қобиғидаги махсус белгилар орқалигина таниб олиб курашади, ўз навбатида саратон ҳужайралари ҳам бу белгиларни кўрсатмасликка ва иммунитетга ўзини сездирмасликка интилади. Онкология олдида турган улкан муаммолардан бири ҳам айнан шу. Иммунитет соғлом ҳужайралардан саратон ҳужайраларини фаол ажрата билмаслигидир. 

Кейинги вақтларда онкологияда саратон касаллигини даволашнинг янги  усулини ўйлаб топишга бир қатор уринишлар бўлди. Улар орасида энг кўзга кўринарли ишлардан бири сифатида иммун ҳужайралар саратон ҳужайраларини танишига ёрдам берувчи иммунологик усулни кўрсатиш мумкин. 

Фанга маълумки, организмга тушган зарар келтирувчи микроб, вирус ва ёт таначаларни таниб олиб, уларни йўқ қилиш вазифасини, асосан, т-лимфоцит номли ҳужайралар бажаради.  Аммо инсон танасидаги табиий т- лимфоцитлар, кўпинча, саратон ҳужайраларини ажрата билмаслиги туфайли саратон касаллиги ривожланиб боради. Энди олимлар биотехнология ёрдамида саратон ҳужайраларига ўта сезгир бўлган т-лимфоцитлар яратмоқда. Бу т-лимфоцитлар саратон ҳужайралари маркерларини тезда аниқлаб, бошқа иммун ҳужайраларини саратон ҳужайраларини ўлдириш учун “чақириб келиш” хусусиятига эга бўлади.

Абдулазизхон Акрамов, шифокор

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан