Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Башар Асад: Кимёвий ҳужумдан ўлган болалар тасвирлари бари қалбаки
14.04.2017 19:11,  
10

Сурия ҳукумати ўтган ҳафтада Идлиб вилоятида кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақидаги айбловларни рад этди, дея хабар бермоқда New York Times нашри.

4 апрел куни Хон Шайхун шаҳрида кимёвий қуролдан заҳарланиш оқибатида камида 87 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Туркиядаги тиббиёт мутахассислари қурбонларнинг тақиқланган зарин газидан заҳарланганини қайд этишган. Британия разведкаси ва тиббий экспертлари ҳам заҳарли зарин гази ишлатилганини тасдиқлаган. Хон Шайхунда зарин қўлланилгани «Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти» баёнотида ҳам эътироф этилган.

Кимёвий ҳужум туфайли нафаси қисилиб, ҳалок бўлаётган болалар тасвирлари катта тезликда тарқалиб, дунё аҳлини ларзага келтирган. Ғарб давлатлари ва исёнчилар Башар Асад ҳукуматини кимёвий қурол ишлатишда айблашган эди.

Аммо Сурия ҳукумати ўзига қўйилган айбловларни рад этишда давом этмоқда. Сурия президенти Башар Асад Хон Шайхундаги фожиани изоҳлар экан, уларнинг барчаси «уюштирилган» тасвирлар бўлганини иддао қилган. «100 фоиз ишончимиз комил: буларнинг бари уйдирма», – деб айтган Сурия раҳбари тарқатилган фожиавий тасвирларга ишора қилар экан.

Суриянинг иттифоқчиси Россия Хон Шайхунда кимёвий қурол ишлатилмагани, Сурия ҳарбийлари «террорчилар»нинг кимёвий қуролалри сақланадиган ўқ-дори омборига зарба берганини маълум қилган. БМТ Хавфсизлик Кенгашида чоршанба куни Сурияда заҳарли газ фожиасини тафтиш қилиш учун махсус тергов гуруҳи жўнатиш ҳақидаги резолюция Россиянинг қаршилиги туфайли қабул қилинмай қолди.

АҚШ президенти Доналд Трамп кимёвий қуролдан фойдалангани учун Башар Асадни «ҳайвон» деб атаган. Ўтган жума куни Ўртаер денгизидаги АҚШ ҳарбий кемалари Суриянинг Шайрат ҳарбий базасига ракета зарбалари йўллаган эди. Душанба куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Москвада Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар олиб борган. Учрашув тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан