Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Қўрқмайсан-а, қўрқмайсан” ёки давлат раҳбарларининг фобиялари
15.04.2017 10:42,  
66

Ижтимоий мавқеидан қатъи назар инсон табиат фарзанди бўлиб, қўрқув ҳисси унга бегона эмас. Тарихда ўтган, ҳаттоки, энг буюк шахсларнинг ҳам ўзига хос фобияси бўлган. Sof.uz бу ҳақда ҳикоя қилади.

Чингизхон. Дунёни ларзага солган мўғул хони онасидан, хотинидан ва итлардан қўрққан. Есугей фарзанди ёш Темучинга муносиб қайлиқ қидириш мобайнида бўлажак қудаларини боласи фақатгина кучукдан қўрқиши ҳақида огоҳлантирган.

Генрих VIII. Англия монархи ўлат тегишидан ва “инглизча терлаш” сирли касаллигига чалинишидан қаттиқ қўрққан. “Инглизча терлаш” жуда хавфли касаллик бўлиб, ўрта асрларда минглаб кишиларнинг ёстиғини қуритган.

Октавиан Август. Рим салтанати асосчиси Октавиан Август момақалдироқдан жуда чўчиганини қадимги римлик ёзувчи Светоний таърифлайди. Август момақалдироқ ва чақмоқдан қўрққани учун илоҳлар кўнглиги овлаш мақсадида Юпитер ибодатхонасини қурган.

Буюк Пётр деб улуғланувчи Пётр Биринчи суварак ва каламушни хушламаган. Агар хонасида биттагина суваракни сезиб қолса, дарҳол чиқиб кетган. Янги тураржойга кўчишдан олдин хизматкорини суварак ва каламуш йўқлигини текшириш учун юборган.

Муаммар Қаддофий. Ливиянинг машҳур диктаторининг феъли мураккаб  бўлиб, баландликдан қўрққан. Шунинг учун узоқ масофага, хусусан, сув устида учишда мулозимлари тўхтаб дам олишни режалаштирган. Қаддофий зинадан 35 поғонадан юқорига кўтарилолмаган. Ҳамиша бинонинг пастки қаватларда қолган.

Уинстон Черчилль. Британиянинг собиқ бош вазирини нутқ сўзлашга уста сиёсатдон сифатида биламиз. Аммо у ёшлигида дудуқланиб гапирганини кўпчилик билмайди. У дудуқланишини тўғрилаш учун кўп машқ қилган ва ниҳоят, 29 ёшида парламентнинг қуйи Палатасида нутқ ирод қилган.

Адолф Гитлер. Немис диктатори тиш шифокорларидан ўлгудек қўрққан. Стоматологга учрашдан кўра тиш оғриғидан азобланишни афзал кўрган. Фюрернинг оғзи жуда бадбўйлиги ҳақида маълумотлар бор, тишлари сарғайиб кетган, милки касалланган. Шунга қарамай, Гитлер стоматологга боришни сира хушламаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан