Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда гаражлар яна бузиб ташланиши мумкин
15.04.2017 13:32,  
12

Пойтахт ҳокимияти шаҳар кварталлари ва маҳаллалар ичидаги автотураргоҳ муаммоларини ҳал қилишга киришди.

Маъмурият автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуи лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳокимиятда бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Саъдуллахўжа Мухторхўжаевнинг айтишича, бугунги кунда квартал ва маҳаллалар ичи санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган темир-бетон гаражларга тўлиб кетган.

"Бундай гараж қурилмалари деярли 26 гектар майдонни эгаллаган. Улар тахминан 8470 автомобилга мўлжалланган. Гараж эгалари улардан турли ахлат, қоғоз, маиший чиқиндиларни сақлаш мақсадида фойдаланишмоқда. Бу эса ёнғин содир бўлганида яқин-атрофдаги уйларга хавф туғдиради. Шунингдек, шаҳарда 27,4 минг автомобилга мўлжалланган 69 гектар майдонни эгаллаган юридик шахслар автотураргоҳлари мавжуд", — деди у.

Ҳужжат лойиҳасида мазкур тураргоҳлар ўрнига замонавий кўп қаватли паркинг ва бепул очиқ автотураргоҳлар барпо этиш таклиф қилинмоқда. Маъмурият бунинг учун икки, уч ва олти қаватли махсус паркинг лойиҳаларини ишлаб чиқди. Икки қаватли тураргоҳлар 80, уч қаватлиси 144 ва олти қаватли тураргоҳлар 532 автомобилга мўлжалланган.

Шунингдек, бузиб ташланадиган гаражлар ўрнига бепул тураргоҳлар қуриш режалаштирилмоқда. Улар атрофи металл тўсиқ билан ўралган, асфальт ётқизилган ва махсус белгилар чизилган тураргоҳлар бўлади.

Бундан ташқари, ҳужжатда барча янги қурилаётган кафе ва ресторанлар, йирик магазин ва бозорлар олдида албатта автотураргоҳ, жумладан, ерости автотураргоҳлари қуришни шарт қилиб қўйиш таклиф этилмоқда.

"Сўнгги уч йилда Тошкентда автомобиллар сони 19%га ошди. Бу эса айниқса массив ва маҳаллалар ичида маълум бир қийинчиликларга сабаб бўлмоқда. Улар тез ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги машиналари йўлини тўсиб қўймоқда. Бундан ташқари, қаровсиз қолдирилган автомобиллар ўғрилар нишонига айланмоқда. Автомобиллар сақлаш жойларини тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ушбу вазиятни тўғрилашга хизмат қилади", — деди Тошкент ИИББ ЙҲХБ жамоатчилик билан алоқалар бўлими инспектори майор Алишер Абдуқодиров.

Қайд этиш жоизки, мазкур ҳужжат ҳозирда муҳокама жараёнида бўлиб, унга ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил апрелда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов шаҳардаги барча гаражларни бузиб, ўрнига замонавий автотураргоҳлар қуриш ҳақида қарор имзолаганди. Ўшанда 40 мингдан ортиқ гараж бузилиши режалаштирилганди.

Бироқ қарор пойтахтликларнинг кескин эътирозига сабаб бўлгач, ҳоким бу борадаги ишларни тўхтатишга мажбур бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан