Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия разведкаси рус тилини биладиганларга 36000 евро маош таклиф қилмоқда
15.04.2017 17:10,  
11

Буюк Британия ҳукумат алоқа маркази (GCHQ) ва MI5 контрразведка хизмати рус тилини биладиган номзодларни ишга таклиф қилмоқда.

GCHQ — Буюк Британиянинг радиоэлектрон разведка олиб борувчи ҳамда ҳукумат органлари ва армияси ахборотлари муҳофазаси билан шуғулланади. MI5 — Британия контрразведка хизмати бўлиб, Бирлашган Қиролликни терроризм, жосуслик ва оммавий қирғин қуроллари тарқалиши каби таҳдидлардан ҳимоя қилади.

"Рус тилини билишингиз сиз учун разведкада ажойиб фаолият олиб бориш имконияти очиб бериши мумкин", — дейилади расмий сайтдаги эълонда.

Разведка хизматида ишлашга рус тили она тили бўлганлар ҳамда русчани институтда ёки Россияда яшаб ўрганганлар таклиф этилмоқда. Номзодлар шунингдек, Россия маданияти, тарихи ва сиёсатидан хабардор бўлишлари даркор. Имконияти чекланганлар ҳам ўз номзодларини кўрсатишлари алоҳида таъкидланган.

Суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар учун 30 минг 490 фунт (36 минг евро) маош тўланиши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан