Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Самарқанд кўчаларини трамвайда айланди
15.04.2017 19:16,  
4

15 апрель куни Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракатига расман старт берилди. ЎзА ахборотига кўра, трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзи иштирок этган.

«Давлатимиз раҳбари ‘Тарих музейи’ бекатидан ‘Темирйўл вокзали’ бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди», — деб ёзади ЎзА.

Ижтимоий тармоқларда эса Самарқанд шаҳрида йўлга чиққан биринчи трамвайнинг ортидан мамлакат раҳбарияти кортежи ҳаракатланаётгани акс этган видеолавҳалар эълон қилинди.

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови амалга оширилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан