Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий маълумотлар базаси аҳолига тезкор электрон хизматлар кўрсатади
16.04.2017 15:41,  
43

Тошкентда Ахборот технологиялари вазирлиги, "Узинфоcом" маркази, "Электрон ҳукумат" маркази, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси вакиллари иштирокида Миллий маълумотлар базаси жорий қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот комплекс тизимлари ва маълумотлар базасининг жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тизимлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолига кўрсатилаётган янги интерфаол хизматлар турини кўпайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

  • Хусусан, кўплаб рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиб, аксарият фаолият турлари учун лицензия олиш муддатлари қисқартирилди;
  • Ундан ташқари, фуқароларнинг давлат органлари билан алоқаси электрон шаклда, интерфаол тартибда бўлиб ўтади;

Бугунги кунда "Харид", "Солиқ", "Лицензия", "Божхона", "Бюджет" каби олтита ахборот комплекс тизими яратилиб, фаолият кўрсатмоқда. Бу тизимларда маълумотлар тўпланиб умумлаштирилади, ва унинг асосида юридик ва жисмоний шахсларга турли интерфаол хизматлар кўрсатилади.

Айни пайтда "Нафақа", "Соғлиқни сақлаш", "Таълим", "Коммунал хўжалик", "Адлия-2", "Давлат бошқаруви" сингари ахборот комплекс тизимлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу тизимлар орқали пенсия таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хўжалик соҳасида электрон хизматлар кўрсатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан