Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Sof.uz дайжестида эслатиб ўтилади.
1. Ўзбекистонда биометрик паспорт ва ОВИР стикерларини бериш тизими ўзгартирилмоқда. Ўзбекистонда биометрик паспорт ва Визалар ҳамда рўйхатдан ўтказиш бўлими (ОВИР) стикери тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2. Ўзбекистонда яна кадрлар ўзгариши: Мирзиёев амалдорлардан қаттиқ норози. Куни кеча, яъни 11 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
3. Бошқа шаҳардан келганлар Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва пропискага ўтиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Тошкент шаҳридан турар жой харид қилиш орқали бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликлар учун пойтахт ҳамда Тошкент вилоятида прописка олиш имкониятини тақдим этишга йўналтирилган иккита қонунчилик ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
4. Ўзбекистонлик олим пропискадан ўтишни миллий шармандалик деб баҳолади. “Ўзбекистон фуқаросининг яшаш жойи бўйича қайддан ўтказилиши миллий шармандалик, пойтахт ҳудудида регистрациядан ўтишга чеклов дискриминациядир”, дейди иқтисодий тараққиётга кўмаклашув маркази директори Юлий Юсупов.
5. Тошкентда катта миқдордаги хорижий валютани ўзлаштирган банкирлар жазога тортилди. Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги банкларнинг бирида Жисмоний шахсларга хорижий валюта сотиш бўйича конверсион операциялар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Норпўлат Самандаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жуда кўп миқдордаги маблағларни талон-торож қилиб келган.
6. Ўзбекистон Конституциявий суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев вафот этди. 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Бўритош Мустафоев 68 ёшида оғир хасталикдан вафот этган.
7. Ўзбекистонда бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи бекор қилинди. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб бир қатор маҳсулотлар учун импорт акциз солиқлари бекор қилинди ёки камайтирилди.
8. Ўзбекистонлик 29 ёшли йигит Forbes рўйхатига кирди. Нью-Йоркдаги Credit Exim компанияси асосчиси Дилмурод Асқаров Осиёнинг 30 ёшгача бўлган 30 нафар энг бадавлат тадбиркорлар ва энг таниқли жамоат арбоблари рўйхатига кирди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
9. Пенсия тизимига яна битта янгилик киритилди. Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрел) билан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенcия жамғармаси томонидан пенcия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага тузатишлар киритилди.
10. Ўзбек-қирғиз чегарасида нохуш ҳодиса юз берди. Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ўзбек-қирғиз чегараси яқинида юз берган ҳодиса маълум қилди.
11. Ўзбекистонликларга Россияда ишлаш қийинлаштирилди. Эндиликда Ўзбекистондан Россияга йўл оладиган ишчилар Россияда қаерда ишлашлари ҳақидагина эмас, балки қанча маош олишлари ва ҳатто қаерда яшашлари ҳақида ҳам олдиндан маълумотга эга бўлишади, деб хабар қилинган Москва миграция марказининг Facebookдаги саҳифасида.
12. Ходимлари Тошкентда доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ортди Маълумки, ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланганди.
13. Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Чилонзор туман ҳокими, прокурори, ДСИ ва ИИБ бошлиқлари ишдан кетди. Президент ташрифидан сўнг Чилонзор тумани ҳокими, прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ишдан олинган.
14. Тошкентда уч фоҳиша ва уларнинг хизматидан фойдаланаётган етти ҳиндистонлик қўлга олинди. Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган ўзбекистонлик қизлар ва уларнинг хизматидан фойдаланган чет эл фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда 13 апрель, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
15. Тошкентда вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилган «манъяк» қўлга олинди. 2017 йил 8 апрель куни Учтепада туманида номаълум шахс ўзининг Матиз русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси А.га нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирмоқчи бўлган вақтда, вояга етмаган қиз А. унга қаршилик қилиб, автомашинадан қочиб, шу атрофдаги фуқаролардан ёрдам сўраган.