Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Трамп Британияга уни олтин аравада қарши олиш талабини қўйди
17.04.2017 11:20,  
16

АҚШ президенти Дональд Трамп Лондонга бўлажак ташрифи чоғида қиролича Елизавета II нинг олтин извошида шаҳар бўйлаб айланиш истагини билдирди. Бу ҳақида Лондоннинг "Times" газетаси хабар берди. 

Оқ уй Лондондаги «извошли сайр»ни октябрь ойининг иккинчи ҳафтасига мўлжалланган ташрифнинг муҳим қисми ҳисоблашига шама қилган.  Бироқ махсус хизматлар бу истак «улкан хавфсизлик чоралари»ни талаб қилиши ҳақида огоҳлантирди.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, шу жумладан Россия президенти Владимир Путин, Мексика президенти Энрике Пенья Нието, Хитой президенти Си Цзинпинь Британияга ташриф буюрганда аравада эмас, ўқ ўтказмайдиган транспорт воситасида ҳаракатланишган. 

Лондон полицияси охирги йиллар мобайнидаги энг йирик жамоат тартибини сақлаш операциясига тайёргарликни бошлади. АҚШ президентининг Лондонга ташрифи шаҳар марказида ўн минглаб намойишчиларни тўплаши мумкинлиги кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан