Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон Туркияда ўлим жазосини тиклашни муҳокама қилишини билдирди
17.04.2017 11:27,  
4

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнот беришича, у мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим билан Туркия жиноий қонунчилигига олий жазони қайтариш масаласини муҳокама қилади.   Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

«Бизга таҳдид қилганлар овоз бериш қутилари олдида жавоб олди. Биз ҳали кўп нарсани амалга оширишимиз керак. Биринчи бўлиб бош вазир ва жаноб Боғчали билан ўлим жазосини муҳокама қиламан», — деди Эрдўғон Истанбул аҳоли ўртасидаги чиқиши чоғида.

Туркия президенти «мазкур мавзу бўйича янги референдум ўтказилиши»ни ҳам истисно этмади.

Аввалроқ, Туркияда парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш бўйича референдумда президентлик бошқаруви тарафдорлари ғалаба қозонгани хабар қилинган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан