Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юк машиналарининг Қамчиқ довонидан ўтиши тақиқланди
17.04.2017 11:49,  
14

Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали битта етакловчи ўққа 11,5 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган юк автомобиллари билан юк олиб ўтишни тақиқлади. Бу ҳақда ҳукуматнинг «А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига таяниб Дарё нашри ёзмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, «Чинор» (Тошкент вилояти Оҳангарон тумани) ва «Шеробод» (Наманган вилояти Поп тумани) постларида автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит ўлчамларини, шу жумладан, етакловчи ўқ юкламаларини текшириш бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади.

Ҳужжатга мувофиқ, битта етакловчи ўққа тушадиган оғирлик параметрлари бўлинмайдиган катта габаритли ва оғир юкларни ваколатли органларнинг махсус рухсатлари билан олиб ўтаётган, шунингдек, Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун жалб қилинган юк автотранспорт воситалари учун амал қилмайди.

Ушбу тақиқ 2017 йил 1 июлдан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан