Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида 5 нафар мактаб ўқувчиси «ўлим гуруҳи»дан сақлаб қолинди
2.03.2017 20:31,  
3

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари якуний мақсади ўз жонига қасд қилиш бўлган «Кўк кит» ўйинида 15-даражага ўтган 5 нафар мактаб ўқувчисини «ўлим гуруҳи»дан сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ вакили «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» дастурига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё.». 

«Правда Востока» нашрининг қайд этишича, виртуал кенгликларни назорат қилиш ўта мушкул, баъзан ҳатто ота-оналар ҳам фарзандлари айнан қайси сайтларга кираётганлигини билмаслиги мумкин. Хусусан, бир неча ойдан бери «Кўк кит» ўйинига (унинг «Мени 4:20 да уйғот», «Фея» каби кўплаб номлари бор) қизиқиш кучайгани кузатилмоқда. 

Бола ёки ўсмир ўйинда иштирок этишга рози бўлиши билан унга турли топшириқлар бериш бошланади. Аввалига улар хавфсиздек туюлади. Масалан, кит ёки каркидоннинг суратини чизиш, тонгда туриш ва шунга ўхшаш, бироқ даража ошиб борган сари вазифалар мураккаблашиб, хатарли тус ола бошлайди. Болалардан газни ёқиб қўйиш ва ухлаш ёки ҳаракатланаётган транспорт олдидан югуриб ўтиш сўралади. 

Жойларда болалар ва ўсмирларни бу каби «ўйин»лардан асрашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, руҳшуносларнинг нафақат болалар, балки ота-оналар билан мулоқотлари фаоллашди. Барча таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларида тегишли мутахассислар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан