Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Селфи»га ишқибозликни психиатрлар руҳий касаллик деб эътироф этишди
18.04.2017 00:24,  
12

«Селфи» туширишга ишқибозлик расман руҳий касаллик деб тан олинди. Америка психиатрия ассоциацияси олимлари бундай хулосага келишди, дея хабар берди Adobo Chronicles.

Ассоциация selfies деб аталган янги касаллик классификацияси тақдимотини Чикагода ўтказди.

Психиатрларнинг фикрича, selfies обсессив-компульсив касаллик бўлиб, ўзига бўлган ҳурмат ўрнини тўлдириш учун доимий равишда ўзини суратга тушириб, суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаш истаги билан тавсифланади.

Касаллик уч даражада бўлиб, биринчисида киши бир кунда ўзини камида уч марта «селфи»га туширади, бироқ ижтимоий тармоқларга жойламайди.

Иккинчи — ўткир даражада одам ўзини бир кунда камида уч мартда суратга олиб, ижтимоий тармоқларга қўяди.

Учинчи — сурункали касалликда эса фойдаланувчи ўзини тун-кун «селфи»га олиб, бир кунда олти марталаб интернетга жойлайди.

Психиатрлар ҳозирча selfies’дан даволаниш воситаси йўқлигини таъкидлади. Бироқ ушбу янгиликка изоҳ ёзган фойдаланувчилардан бири муаммони ҳал қилиш бўйича ўз таклифини билдириб, мобил телефонларни йўқ қилишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан