Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Хитойда олий даражадаги форумда иштирок этади
18.04.2017 11:29,  
2

Ўзбекистон президенти Пекинда бўлиб ўтадиган "Бир камар — бир йўл" стратегияси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича олий даражадаги форумда иштирок этади. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазири раҳбари Ван Ининг сўзларига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

"ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифини 28 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари тасдиқлади", — деди Ван И.

Ван Ининг сўзларига кўра, форумда иштирок этишни Ўзбекистон, Аргентина, Беларусь, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбожа, Эфиопия, Фижи, Греция, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон бош вазирлари, Мьянма давлат котиби, шунингдек, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари тасдиқлашган.

Ван Ининг таъкидлашича, давра суҳбати 15 май куни бўлиб ўтади. Унда мамлакат раҳбарлари ва бош вазирларидан ташқари, БМТ бош котиби, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, шунингдек Жаҳон банки президенти қатнашади.

Форум якуни бўйича "Бир камар — бир йўл" стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланади. Унинг сўзларига кўра, форумда 1,2 мингдан ортиқ киши иштирок этади.

Хитой 2013 йилда "Бир камар — бир йўл" деб номланган иқтисодий ривожланишнинг янги стратегиясини эълон қилганди. У Евроосиё давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва инфратузилма яратишга йўналтирилган. Стратегия икки муҳим ривожланиш йўналишига эга: Буюк ипак йўлининг иқтисодий камари ва денгиз орқали Буюк ипак йўли. Гап Шарқдан Ғарбга имтиёзли шартларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича савдо йўлагини ташкил этиш ҳақида бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан