Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон референдум ҳақида: Туркия «салб юриши қатнашчилари» устидан ғалаба қозонди
18.04.2017 12:08,  
13

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик тизимига ўтиш ҳақидаги референдумда «салб юришлари қатнашчиларининг дунёқарашига эга» шахсларга қарши чиқилганига қарамай, ижобий натижага эришилганини эътироф этди.  Бу ҳақда у Истанбулда қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзмоқда Daily Express.

Туркияда ташкил этилган бошқарувнинг парламент тизимидан президентлик шаклига ўтиш борасидаги референдумда президентлик тизими тарафдорлари катта бўлмаган фарқ билан ғалаба қозонди. Тахминий натижаларга кўра, улар 51,4 фоиз овоз тўплаган.

Сўнгги натижалар апелляция кўриб чиққанидан 11—12 кун ўтиб, эълон қилинади.

Эрдўғон референдум натижаларини "овоз берган ҳар бир кишининг ютуғи" дея баҳолади. "Бу 780 минг квадрат километрли майдонга эга бутун Туркия, мамлакатнинг 81 провинциясида истиқомат қилувчи 80 миллион фуқаронинг ғалабасидир", - деди давлат раҳбари. 

Шунингдек у Туркиянинг хориждаги фуқаролари ушбу ғалабанинг ажралмас қисми эканини таъкидлади. "Иттифоқдош-мамлакатлардан терроризмга қарши курашда ҳамжиҳатликни кутиб қоламиз", - деди Эрдўғон.

Унинг сўзларига кўра, Конституцияга ўзгартиришларга мувофиқ 2019 йил ноябрида Туркия президентлик республикасига айланади ва янада кучли бўлади.

«Кеча кечқурун 2019 йил ноябрига йўналтирилган белгили ракета учирилди. Олдинда янги муваффақиятлар, лекин улар бизни маст қила олмайди», — деди Туркия президенти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан