Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятида йил бошидан буён 57 нафар масъулиятсиз раҳбар ишдан бўшатилди
18.04.2017 19:13,  
2

Бухоро вилоятида 2017 йилнинг ўтган даврида масъулиятсизлиги, раҳбарлик қилаётган тизимида ижро интизомини сусайтиргани ҳамда йўл қўйган камчиликлари учун турли лавозимларда ишлаб келаётган жами 57 нафар раҳбар вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 17 апрель куни Бухоро вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ўктам Барноев олиб борди.

Ҳокимлик соати йиғилишида "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида"ги Президент қарорининг вилоятда сўзсиз ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

2017 йилнинг ўтган даврида меҳнат фаолияти давомида берилган топшириқларга нисбаттан масъулиятсизлиги, раҳбарлик қилаётган тизимида ижро интизомини сусайтиргани ҳамда йўл қўйган камчиликлари учун турли лавозимларда ишлаб келаётган жами 57 нафар раҳбар вазифасидан озод этилди.

Таъкидланишича, жорий йил биринчи чорагида 124 та ҳужжат кирим қилинган бўлиб, улар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган.

Аммо баъзи ҳудудлар, корхона ва ташкилотларда мазкур ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, уларнинг мониторингини юритиш борасидаги ишлар талабга жавоб бермайди.

Хусусан, Вобкент туманида март ойида келиб тушган 32 та ҳужжат юзасидан туман ҳокимининг тегишли ҳужжатлари аксарияти муддати бузилган ҳолда қабул қилинган, назорат режалар ишлаб чиқилмаган, мониторинг юритиш тизими умуман ўрнатилмаган, йиғилишларда қарорлар ижроси муҳокама қилинмаган. Туман ҳокимининг кўпгина қарорлари мазмунан саёз тузилган, вилоят ҳокимининг қарорларидан тегишли бандлари кўчириб ёзилган, холос.

2017 йилнинг биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан вилоят ҳокимлигига 1755 та ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1156 тага ортган. Ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан 476 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилиниб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 310 тага кўпайган.

Йиғилишда вилоятда ижро интизоми сифатини кучайтириш юзасидан аниқ тизим белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан