Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Бир қатор корхоналарни хусусийлаштириш кутилган натижаларни бермади» — Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори
18.04.2017 22:09,  
3

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакатнинг мустақил ривожланиши даврида мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш бўйича тизимли ишлар доирасида 30 мингдан ортиқ давлат объекти, шу жумладан, 6,5 мингта йирик ва ўрта корхона хусусий мулк қилиб сотилди. Натижада ҳозир нодавлат секторига ялпи ички маҳсулотнинг 81 фоизидан кўпроғи, саноат ишлаб чиқаришининг 94 фоизи ва барча банд аҳолининг 82 фоизидан зиёди тўғри келмоқда.

Шу билан бир қаторда, танқидий таҳлиллар шуни кўрсатмоқда, «бир қатор корхоналарни хусусийлаштириш кутилган натижаларни бермади», дейилади ҳужжатда.

«Хусусан, республика минтақаларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ишларининг бориши билан танишиш натижалари хусусийлаштирилган корхоналарнинг мулкдорлари ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланмаётгани ва корхоналарни узоқ муддатли ривожлантириш билан шуғулланмаётгани, ихтисослашган ишлаб чиқаришларни тикламаётганлиги ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий технологияларни жорий этмаётганлигини кўрсатмоқда, — дейилади қарорда. — Мазкур ҳолатлар Тошкент шаҳрида аввал хусусийлаштирилган „Реле ва автоматика“, „Алгоритм“ заводлари, Самарқанд шаҳридаги „Қизил двигатель“ ва Лифтсозлик заводлари, Ғиждувон ип йигирув фабрикаси, Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги парранда фабрикаси, Термиз шаҳридаги „16-сонли ғишт заводи“ ва бошқа кўплаб объектлар мисолида кўриниб турибди».

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, аввал хусусийлаштирилган корхоналар негизида 2 мингдан ортиқ паст рентабелли ва зарар кўраётган кам қувватли хўжалик субъекти, шу жумладан, мингдан ортиқ ишламаётган ҳамда деярли бўш ётган объект, самарасиз фойдаланилаётган ер участкалари ва ишлаб чиқариш хоналари аниқланган.

«Давлат органлари хусусийлаштирилган корхоналарнинг асл ҳолатини ўрганиш, уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва молиявий-иқтисодий аҳволини мониторинг қилиш, мавжуд муаммоларни таҳлил этиш ва сабабларини аниқлаш, уларни кредит ва моддий ресурслар билан таъминлашда, муҳандислик-ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклашда, ички ва ташқи савдо бозорларини топишда амалий кўмак бериш билан суст шуғулланмоқда «, — дея давом эттирилади қарорда.

«Юзага келган ҳолат ваколатли органларнинг хусусийлаштирилган корхоналарга ёндашувлари, улар билан ишлаш принциплари ва усулларини тубдан ўзгартиришни, фаолият самарадорлигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишлаб чиқаришни тиклаш ва ривожлантириш бўйича «йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг асосларини ўргатиш, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг молиявий манбаларини кенгайтиришни талаб этади», — дея қайд этилади ҳужжатда.

Қабул қилинган «2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"да иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришдаги муҳим вазифа сифатида хусусий мулкнинг устувор ролини кучайтириш ва хусусийлаштирилган объектлар негизида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

Қарорда Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот бериши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан